24 Ноябр 2021 йил 611

Навоийда ИИБ ходимлари ўртасида спортнинг "Шахмат" тури бўйича мусобақа ўтказилди

Навоий вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини  ошириш мақсадида Навоий вилояти Ички ишлар бошқармасининг ҳудудий бўлимлари ва таркибий тузилмалари ходимлари ўртасида спортнинг "ШАХМАТ" тури бўйича мусобақа ўтказилди. Ўтказилган мусобақада 18 та иштирокчи иштирок этиб,
3-ўринни Зарафшон шаҳар ИИБ ҲПБ инспектор-психологи лейтенант Ихтиёр Тошпўлатов, 2-ўринни Бошқарма Транспортда ХТБ ППХ сафдор-ходими сафдор Азиз Азимов ва фахрли биринчи ўринни Навоий шаҳар ИИБ ЖҚБ тезкор вакили лейтенант Ёдгор Туробов қўлга киритди. Мусобақа якунида ходимлар Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

 

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати 

Text to speech