14 Май 2023 йил 466

Навоийда ИИБ ходимлари "Заковат"да беллашдилар

Навоий  вилояти Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларни “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” муносабати билан ходимларни билим даражасини, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, маънавий баркамол бўлишига кўмаклашиш мақсадида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Вилоят шаҳар-туманларида хизмат қилаётган ходимлардан иборат 12 жамоа мантиқий, мулоҳазали саволларга аниқ ва тезкор жавоб берган 3 жамоа ғолиб бўлди. Яъни 3 ўринни Махсус отряд жамоаси ҳамда 2 ўринни Конимех тумани ИИБ жамоаси эгаллади.

Хатирчи тумани ИИБ жамоаси  эса биринчи ўринни эгаллаб мутлақ ғолиб бўлди.  Ғолиблар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech