20 Январ 2021 йил 328

Навоийда ИИБ ходимларининг саъй-ҳаракатлари натижасида қидирувда бўлган шахс ушланди 

      Навоий шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан 1994 йилда туғилган Навоий шаҳар Қурилиш кўчасида яшаган Қ.Ё  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш ҳамда 176-моддаcи 2-қисми, яъни қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш ҳолатига кирувчи хатти-ҳаракатларни содир этганлиги учун айбланиб,  унга  нисбатан қидирув эълон қилинган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида  2019 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро 2021 йилнинг 8 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор ходимлари томонидан Навоий шаҳар ҳудудида  ушланган.

      Ҳозирда мазкур фуқарога нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилаб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

                       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech