21 Июл 2022 йил 462

Навоийда ИИВ Академия курсантлари билан мақсадли учрашув ташкил этилди

Ички ишлар вазирлиги Академияси кундузги таълим факультетининг 1-ўқув курси курсантларининг ўқув-танишув амалиёти ҳамда 2-ўқув курси курсантларининг иш ўрганиш амалиёти мураббийлар ўртасида битирув малакавий иши олди амалиётининг якуний натижалари бўйича муҳокамаси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

 Йиғилишда сўзга чиққан Навоий вилояти ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими бошлиғи подполковник У.И.Шарипов ўз нутқида ИИВ Академияси кундузги таълим 1-2-ўқув курси бўйича битирув малакавий иши олди амалиёти даврида мутахассисликлар бўйича дастур ва шахсий иш режаларнинг бажарилиши ҳолати, курсантларнинг тартиб-интизоми, яшаш шароити, шунингдек битирув малакавий иши олди амалиётининг ютуқли ва ижобий жиҳатлари, яъни курсантлар олган назарий билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлаши, фуқаролар билан муомила маданияти шаклланиши, назарий тушунчалар берилаётганда амалиётини тасаввур қилиш қобилияти шаклланиши, ўзининг мутахассислиги бўйича ишлаш қобилиятини шакллантириш ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси Ҳарбий тайёргарлик кафедраси катта ўқитувчиси, подполковник У.А.Батыров амалиёт даврида Навоий ва Зарафшон шаҳар, Кармана, Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа, Конимех, Учқудуқ ва Нурота тумани ҳамда ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, ММИ ва КБТХда амалиёти ўтаганлиги ва мутахассисликлар бўйича дастур, шахсий иш режа, кундалик дафтарларининг юритилиши, макетларнинг тайёрланиши ва ҳисоботларининг бажарилиши ҳолати ҳақида ахборот берди.  

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech