11 Март 2023 йил 343

Навоийда ИИВ Академияси курсантлари учун маҳорат дарси ташкил этилди

Навоий вилояти ИИБ  ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи ва ИИВ Академияси профессор ўқитувчилари кундузги таълимининг 1-2 босқич курсантлари учун маҳорат дарсини ташкил қилди.  Видеокоференс ўқув давомида фирибгарлик жиноятларини тергов қилиш ҳамда терговчининг бошқа соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорлиги ҳақида сўз борди. Соҳага эндигина қадам қўйган ёш курсантлар учун соҳада учраётган муаммолар ва уларга ечим топиш борасида маълумотлар берилди. Бунда туманлар кесимидаги статистик маълумотлардан фойдаланилди.  Маҳорат дарси якунида курсантлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech