16 Феврал 2023 йил 357

Навоийда ИИВ Академик лицейи ўқувчилари учун кўргазмали очиқ дарс ташкил этилди

Вилоят ИИБ Эксперт криминалистика маркази ходимлари ИИВ Навоий академик лицейи ўқувчилари учун кўргазмали тадбир ташкил этишди.

Тадбирда малакали экспертлар ўқувчилар билан соҳа фаолияти, криминалистик суд далилларини йиғиш, қайд қилиш, тадқиқ этиш ва улардан фойдаланиш, жиноятларни фош қилиш, математика ва статистик методлардан, ҳисоблаш машиналари, газлихроматография, теле, радио, овоз, тасвир, ёзув, компютер воситалари ва бошқалардан кенг фойдаланиш бўйича қизиқарли маълумотлар бўйича суҳбатлашдилар. Шунингдек, ёзувни текшириш, юз қиёфани гувоҳ оғзидан эшитиб чизиш, трассологияда хилма-хил нусхаларни олиш, бундан ташқари, криминалистика техникаси қидирув ва тергов фаолиятида техник қуроллардан фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.

Тадбир ўқувчилар томонидан берилган саволлар билан янада қизиқарли ўтди. Бир сўз билан айтганда ўтказилган тадбир ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбга йўналтиришга муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech