14 Феврал 2023 йил 298

Навоийда ИИВ Малака ошириш институти масъул ходимлари томонидан тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда

Узбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти масъул ходимлари мамлакатимиз раҳбарининг 2023 йил 20 январдаги қарори ижросини таъминлаш ва тарғиб қилиш мақсадида Навоий вилояти шахар-туманларда хизмат килаётган ходимлар хамда фахрийлар билан учрашдилар. Унда ички ишлар ходимларига янги қарор бўйича белгиланган вазифалар, хизмат интизоми ҳамда касб маданияти бўйича ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ички ишлар органлари ходимларини “Инсон қадри учун” тамойили асосида давлатнинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, ўз бурчига содиқ, ватанпарвар вакили  бўлишида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлари ҳақида айтиб ўтилди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу каби тадбирлар Нурота, Хатирчи, Учқудуқ туманларида бўлиб ўтди. Айни пайтда тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech