8 Ноябр 2022 йил 475

Навоийда ИИВнинг маъсулллари профилактика инспекторларининг ўқитиш жараёнлари билан танишди

Бугун ИИВ маъсуллари Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округининг Навоий шаҳри ҳудудида жойлашган 20022-сонли ҳарбий қисмга ташриф буюрди.  Ташриф иштирокчилари ҳарбий қисмда профилактика инспекторлари учун ташкил этилган 2 ҳафталик малака ошириш ўқув курсларининг ҳолати, ўқув йиғинининг кун тартиби ҳамда дарс жадвалларининг ишлаб чиқилганлиги, ходимларнинг озиқ-овқат таъминоти ҳамда ётоқхоналарда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Ходимларнинг бўш вақтларида фойдаланишлари учун  ўқув ва бадиий адабиётлар билан таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, меҳмонлар ИИВ Навоий академик лицейида ҳам бўлишиб у ердаги шарт шароитларни кўздан кечирди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech