30 Июн 2022 йил 309

Навоийда "Интизом ойлиги" доирасидаги навбатдаги тадбир вилоят ИИБ ТХТБ ходимлари билан ўтказилди

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ҳар бир ходим ўзининг қатъий интизоми билан  бошқа касб эгаларидан ажралиб туриши сир эмас. Мазкур ойлик доирасида халқ тинчлиги ва осойишталигини сақлашдек масъулиятни зиммасига олган соҳа ходимлари юриш-туриш, кийиниш қоидаларидан тортиб хизмат машиналаридан фойдаланиш тартибларигача ўрганилади. Навоий вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам ойлик доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Тадбир давомида бошқарма масъуллари томонидан ходимлар хизмат йўриқномалари билан таништирилиб, тегишли ҳужжатлари ҳамда транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказилганлиги текширилди.

Шунингдек, автомашиналар фавқулодда вазиятларда керак бўладиган махсус воситалар билан жиҳозланганлиги ҳамда машина салони ва юкхонаси гигиена талабларига мос равишда тоза ҳолда сақланаётганлиги ҳам назоратга олиниб, аниқланган камчиликлар ўз ўрнида бартараф этилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech