16 Феврал 2023 йил 350

Навоийда ишчи гуруҳ вакиллари “Нурли маскан” мактаб интернатида ўрганиш ишларини олиб борди

 Давлатимиз раҳбарининг топшириға асосан, мамлакатимизда қабул қилинган қарор ва фармонларнинг Навоий вилояти ҳудудларидаги ижроси, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш механизми, ижтимоий ва таълим объэктларининг моддий техник баъзаси ҳамда сифатини яқиндан ўрганиш мақсадида “Нурли маскан” мактаб интернатига ташриф буюрди. Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан “Нурли маскан” мактаб интернатида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Жумладан, мактаб интернатида ўқувчиларни тайёрлов гуруҳи, брайл алифбосига мўлжалланган босмахона ишлаш жараёни, синфхоналардаги ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги майдончаси, ошхона, кутубхоналар билан танишиб, мактаб интернати ўқувчилари билан суҳбат ўтказилди.

Ишчи гуруҳ томонидан “Нурли маскан” мактаб интернатида ўқувчилар учун ўқув биносини реконструкция қилиш, мавжуд ётоқхонани кенгайтириш, 150 ўринли фаоллар зали қуриш, ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида, касбга йўналтириш бўйича ўқув хоналари қуриш таклифлари Президент Админстрацияси томонидан тузилган ишчи гуруҳ йўл харитасига киритилди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech