1 Март 2023 йил 321

Навоийда ишга киритаман деб алдаб 2млн 300 минг сўм пулларни олган фуқарога қонуний чора кўрилди

47 ёшли Г.М бир неча бор судланиб жазосини олган бўлсада эски касбидан воз кечмади. Бу сафар унинг қармоғига хатирчилик дугонаси С.Ф илинди. Боиси ўғлига иш қидириб юрган ўртоғи билан суҳбат чоғида унга ёрдам беришини айтиб қолди. Яъни  унинг ўғлини Навоий кон металлургия комбинатида ҳайдовчи қилиб ишга киритиш учун 2млн 300 минг сўм пул бериши кераклигини тушунтирди. С.Ф ҳам дугонасининг гапларига лаққа ишонди. Г.М эса пулларни қўлга киритгач дугоначилик муносабатларини унутди ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech