17 Январ 2023 йил 258

Навоийда Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимлар оилаларидан хабар олдилар

 Ватанига сидқидилдан хизмат қилиш ҳар бир инсон учун шарафдир. Унинг ҳар бир заррасини кўз қорачиғидек асраш ёинки бу йўлда  жонини фидо қилиш ҳақиқий ватанпарвар инсоннинг қисматидир.

 Қизилтепа тумани ИИБда Ватан ҳимоячилар куни байрами муносабати билан ташкил этилган режа тадбирлари орасида  ички ишлар органларида самарали меҳнат қилиб, хизмат вақтида халок бўлган ходимлар оилаларидан хабар олиш каби хайрли ишлар ҳам жой олди.  Туман ИИБ ходимлари  марҳум сержант Муҳиддин Самиев,  лейтенант Ҳомид Рахимов, капитан Абдуразоқ Бобомуродов ва сафдор Абдумалик Поччоевларни оиласидан хабар олинди. Мавжуд муаммолари ўрганилди. Бу каби тадбирлар мамалакатимизда инсон қадри нечоғлик юксак баҳоланишидан даракдир. Ходимларнинг соҳа ривожига қўшган ҳиссаси эса Қизилтепа халқининг қалбида мангу яшайди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech