20 Июл 2022 йил 343

Навоийда Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари "Соғлом ҳаёт сари 3000метр" марафонида иштирок этишди

Ички ишлар тизимида ўтказиб келинаётган “Жангавор ва касбий тайёргарлик ўқув ҳафталиги” доирасида Қизилтепа тумани ИИБ шахсий таркиби билан 3000 метр масофага югуриш бўйича марафон ташкил этилди. Марафон аввалида ходимлар старт чизиғи олдида йиғилишди. Тадбир талабига кўра иштирокчиларнинг ҳар бирига рақамлар берилди ва марафон учун старт  эълон қилинди.

Жисмонан соғлом бўлиш мақсадини кўзлаган марафон иштирокчилари 3000 метр масофада ким ўзарга беллашишди. Финиш чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиш ёш ходим, Қизилтепа тумиани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант Рамиз Кенжаевга насиб қилган бўлса, 2-ўринни Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси катта инспектори майор Шерзод Ражабовга, 3-ўринни эса Пробация гуруҳи катта инспектори капитан Нуриддин Бахроновлар эгаллашди.

Марафон якунида фахрли 1,2,3-ўринни эгаллаган ходимлар туман ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech