15 Декабр 2020 йил 268

Навоийда яқинда афв этилган ҳамда пробация назоратида турган фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилди

        Бугун мамалактимизда қонун устуворлиги тамойили асосида инсон ҳуқуқлари, унинг шаъни ва қадр қиммати олий қадрият сифатида шаклланиб улгурди. Бу эса шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарода дахлдорлик ҳиссини шакллантиришга муҳим омил бўлмоқда. Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида яқинда жазони ижро этиш муассасаларидан афв этилган бир гуруҳ фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

        Учрашувда масъуллар уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиб чиқишди. Шунингдек, бандлик, имтиёзли кредитлар олиш, саломатлигини тиклаш, қиш мавсумида бирламчи зарур озиқ-овқат ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш каби 10 дан ортиқ мурожаатлари шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди.

       “Ҳар бир жиноятни таҳлил қиладиган бўлсак, аксарятида фуқаронинг мавжуд муаммолари йиллар давомида эътиборсиз қолгани, ўз вақтида амалий ёрдам кўрсатилмаганига гувоҳ бўламиз. Ўз қилмишини тушуниб етган мазкур фуқаролар келгусида жиноят содир этмаслиги учун барчамиз масъулмиз”,    – дейди вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник И.Тиллаев. Чунки жиноятнинг оқибати билан курашиш эмас, балки уни олдини олиш самарали эканлигини бугун ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётганини чуқур ҳис этиш келгусида жиноятларнинг олдини олишда дастурил амал бўлиб хизмат қилади.

       Юзма-юз ўтган мулоқот давомида нафақат мазкур фуқароларнинг, балки уларнинг оила аъзоларининг мавжуд муаммолари ҳам кўриб чиқилди.

       Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech