8 Ноябр 2022 йил 179

Навоийда яроқсиз гўштлар тўхтатиб қолинди

Асли бухоролик 37 ёшли Акмал нобуд бўлган қорамол гўштларини сотиб даромад қилишни мақсад қилди. Гўштларни таксига юклаб Тошкент шаҳрида таниши кутиб олишини айтиб жўнатди.  Кўза кундамас кунида  синади деганларидек  пойтахт томон жўнатилган яроқсиз гўштлар Самарқанд ЙПХ масканида ички иишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. Гўштларни яроқлилик даражасини текшириш мақсадида вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасига қарашли ташхис марказига олиб борилди. Лабараториянинг бирламчи текширув натижаларига кўра истеъмолга яроқсиз деб топилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech