28 Март 2023 йил 308

Навоийда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида самарали ишлар амалга оширилди

Яшил макон бу – тоза ҳаво ва кўркам табиат уйғунлиги демакдир. Яшилликни барпо этиш, боғ яратиш каби хайрли ишлар республикамизнинг барча ҳудудларида олиб борилётгани сир эмас.  Хусусан, Навоий вилояти ИИБ ходимлари ҳам мавсумда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиб тошлоқ  ерларни ободонлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшмоқда.  Бинобарин, вилоятнинг барча ҳудудларида  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 500га яқин тут кўчатлари  ўтқазилди. Ҳудудларда Ички ишлар боғини яратиш ва тут плантацияларини ташкил этиш тадбирлари ҳамжиҳатликда, қизғин давом этмоқда. 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech