24 Март 2023 йил 361

Навоийда ЙПХ ходимига пора таклиф қилган шахс ИИВ Шахсий хавфсизлик ходимлари томонидан қўлга олинди

Йўл интизомни ёқтиради. Дарҳақиқат, йўлларда ҳаракатланаётган пиёда бўладими ёки автомил белгиланган тартиб-қоидага риоя этишга мажбур. Акс ҳолда қоидабузар тузатиб бўлмас хатога йўл қўйиши мумкин.

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ батальони тўртинчи сафарбарлик гуруҳи катта инспектори катта сержант Учқун Хўжаев ҳам Кармана тумани М-ГРЕС чорраҳаси блокпостида ҳаракат иштирокчиларини назорат қилган ҳолда ўз хизмат вазифасини ўтаётган эди. Қорақалпоғистон Республикасига тегишли рақамли “Ласетти” автомашинасини ҳаракатларидан шубҳаланиб тўхташ ишорасини берди. Гумон қилингани каби ҳайдовчи М.Б спиртли ичимлик истеъмол қилиб маст ҳолда автомиль бошқариб келаётгани тасдиғини топди. 30 ёшли қарақалпоғистонлик йигит пайтавасига қурт тушган каби йўл патруль хизмати ходимига 4 млн сўм пора таклиф этди. Эвазига эса қоидабузарлик турини бошқасига алмаштириш ва машинани жарима майддонига жойлаштирмасликни талаб қилди. ЙПХ ходимининг пора таклиф қилиш ҳам пора олиш ҳам жиноят эканлигини тушунтиришига қарамай сўзида туриб олган М.Б 3 млн сўм пулларни бераётган вақтда  ИИВ ШХББ Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди. Хозирда мазкур холат юзасидан Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан терговга кадар текширув харакатлари олиб борилмокда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech