27 Январ 2023 йил 223

Навоийда ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўлими ходимлари томонидан қўлга олинди

  Навоий вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати батальони учинчи сафарбар гуруҳининг йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Худойшукр Облоқулов транспорт воситаларини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида белгиланган топшириқ асосида Навоий шаҳар А.Темур–Ғалаба шоҳ кўчасида ўз хизмат вазифасини ўтаётган вақтда Россия Федерациясига тегишли бўлган “Hyundai Solaris” русумли автомашинани ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатган эди. Қизилтепалик 36 ёшли Х.А машинани бошқариш ҳуқуқини берувчи  ҳужжатларни ЙПХ инспекторига тақдим этолмади.  Шу боисдан унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштириб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди. Дабдурустдан пайдо бўлган муаммосини қонун доирасида ҳал этиш ўрнига “пулинг бўлса чангалда шурва” қабилида иш тутишни мақсад қилди.  Ҳайдовчи Х.А баҳавотир 100 АҚШ долларини  сафдор Х.Облоқуловга тутар экан эвазига автомашинасини жарима майдонига жойлаштирмаслигини айтди.  ЙПХ инспектори бу ҳаракатлар мутлақо қонунга зид эканлиги фақатгина вазиятни оғирлаштиришга хизмат қилиши мумкинлигини айтса ҳам пора таклиф этишда давом этди. Шундан сўнг,  сафдор Худойшукр Облоқулов вилоят ИИБ бошлиғига мазкур воқеа бўйича ариза ёзиб фуқаро Х.Ага нисбатан чора кўришини сўради. Фуқаро Х.А такрорий равишда 7000 Россия рублини сафдор Облоқуловга пора тарзида бераётган пайтда шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Навоий вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан  жиноят устида қўлга олинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech