28 Июл 2022 йил 336

Навоийда йўл ҳаракати қоидалари юзасидан тарғибот тадбирлари олис Зарафшон шаҳрида ўтказилмоқда

Навоий вилоятининг олис Зарафшон шаҳрида вилоят ИИБ раҳбарияти ташаббуси билан кенг қамровли профилактик тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Ана шундай тарғибот тадбирларининг таъсирчанлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ошириш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Зарафшон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилди. Хусусан, шаҳар ҳудудидан ўтган жами 102 км йўл ва 7 та пиёдалар йўлакчаси қайтадан чизилиб, яроқсиз йўл белгилари янгисига алмаштирилди. Шунингдек, аҳоли серқатнов жойларда пиёдалар билан боғлиқ ЙТҲларининг олдини олиш мақсадида 6 та пиёдалар ва тартибга солувчининг макетлари ҳамда 2 та тарғибот баннерлари ўрнатиб чиқилди.

Куннинг иккинчи ярмида эса шаҳар ҳудудида мавжуд корхона ва ташкилотларда тарғибот ишлари олиб борилди. Жумладан, НКМКга қарашли Ташқи сув таъминоти бирлашган энергия хизмати ходимлари билан содир этилган ЙТҲ ва амалдаги ЙҲҚлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди ва тарқатмалар тарқатилди.

Кейинги вақтларда автотранспорт воситалари билан боғлиқ бўлган жиноятларнинг олдини олиш мақсадида транспорт воситаларининг кузов қисмларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш устахоналари ҳамда автомобил ювиш шахобчаларида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech