16 Июл 2022 йил 304

Навоийда Кармана тумани ИИБ бошлиғи томонидан аҳоли мурожаатлари ўрганилмоқда

Кармана тумани ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари А.А.Савуров Нарпай МФЙда истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида 15 нафар ёлар ҳамда аёллар мурожаатлари тингланди.

Малика Эгамова мазкур маҳаллада 2 йилдан буён истиқомат қилади. Янги қурилаётган уйлар яқинига ичимлик суви қувурларини ўтказиш бўйича қилинган мурожаати инобатга олиниб мутасадди ташкилотлар кўмагида ҳал қилинди. Азиз Неъматов эса имтиёзли кредит олиб озиқ-овқат дўкони очмоқчилигини билдирди. Шу куни кредит олиш учун унинг ҳам ҳужжатлари  расмийлаштирилди. Сайёр қабул давомида худди шу каби 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари ҳал этилди, аксарлари тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда, яна баъзиларига масала юзасидан ҳуқуқий тавсиялар берилди.

 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати  

 

Text to speech