17 Сентябр 2022 йил 334

Навоийда Кармана тумани ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашди

Кармана туман ҳокими, 1-сектор раҳбари туманда жиноятчиликни барвақт олдини олишда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш бўйича профилактика инспекторлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

- Туманимизда содир бўлаётган ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликларни олдини олишда барчамиз бирдек масъулмиз. Шу каби салбий иллатларни олдини олишда ҳамкорликда, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз лозим, - деди туман ҳокими Ф.Умаров.

Шунингдек, маҳаллалар кесимида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик ишларни кучайтириш, вояга етмаганлар бўш вақтларини унумли ташкил этиш ҳамда маҳаллаларда болалар спортини ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech