18 Сентябр 2022 йил 329

Навоийда касбий тайёргарлик ойлиги муносабати билан спорт тадбирлари ташкил этилди

Касбий тайёргарлиги ойлиги доирасида ходимларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини янада ошириш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишларини таъминлаш мақсадида Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ шахсий таркиби билан спортнинг "Волейбол" тури бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Қизиқарли спорт ўйини ходимларнинг жисмоний чиниқтирибгина қолмай уларга аъло кайфият бағишлади. Ғолиблар туман ички ишлар бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech