30 Декабр 2020 йил 256

Навоийда Каттақўрғонлик 26 ёшли йигит жиноятга қўл урди

       2020 йилнинг 18 декабрь куни 1994 йилда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилган, Каттақўрғон МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз И.И  1960 йилда туғилган  Кармана тумани М.Баҳром МФЙда яшовчи, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Ҳ.Тга тегишли бўлган озиқ-овқат савдо дўконига эшик олдида бўлган тош орқали кириш эшигининг шиша қисмини синдириб, дўкон ичкарисига ғайриқонуний равишда кириб, ушбу савдо дўконидан нархи 620 минг сўмлик турли хилдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганлиги аниқланган. Дастлабки суриштирувларда аён бўлишича фуқаро И.И ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилишни мақсад қилиб, ушбу жиноятга қўл урган. 

     Мазкур ҳолат юзасидан И.Ига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. 

                 Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

 

Text to speech