12 Январ 2021 йил 293

Навоийда “Ким ватанга содиқ бўлса мендурман ўша” шиори остида мусобоқа ташкил этилди

14- январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Навоий академик лицейида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ташкил этилди. Мусобақа шаклида ўтказилган тадбирда 6 нафар лицей ўқувчиси 4 шарт асосида беллашишди. Даставвал, иштирокчилар AК-74 автоматини тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш шарти бўйича беллашган бўлишса, кейинги шартда тарих фанидан ўқувчиларнинг билимлари синовдан ўтказилди.       Иштирокчиларнинг бир дақиқа давомида Aндижон полкаси рақсига тушишлари 3-шартни янада қизиқарли ўтишига замин ҳозирлади. Сўнгги шарт тош кўтариш баҳсида бўлажак Ички ишлар ходимлари юрт эртасининг ҳақиқий посбонлари эканини яна бир карра исботлашди.

       Тадбирда соҳа ходимлари билан бир қаторда фахрий ходимлар ҳам қатнашиб, тинчлик бебаҳо неъмат эканлиги уни асраб авайлаш эса ҳар бир йигит қизнинг муқаддас бурчи экани хусусида ўзларининг фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Тадбир якунида ғолиблар ҳамда иштирокчилар вилоят ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланишди.

              Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech