28 Сентябр 2022 йил 313

Навоийда криминалист-мутахассислар академик лицейи ўқувчилари учун ўқув машғулоти ташкил этишди

ИИВ Навоий Академик лицейида  ўқувчилар иштирокида кўргазмали ўқув машғулоти ўтказилди. Ўқув машғулотида ўқувчиларга «Криминалистика фанининг предмети, тизими ва вазифалари, крминалистик услуб, жиноятчиликка қарши курашда криминалистиканинг аҳамияти» мавзуларида маълумотлар берилди. Шунингдек, ўқув машғулоти давомида ўқувчиларга бугунги кунда эксперт-криминалистика марказида ўтказилиб келинаётган экспертиза турлари, жиноятларни фош этишда ҳодиса содир бўлган жойларни кўздан кечиришнинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди. Содир этилган ҳуқуқбузарликларни замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўз вақтида аниқлаш ва қисқа муддатларда фош этиш, ашёвий далиллар орқали ўтказилиб келинаётган криминалистик тадқиқотларининг аҳамиятли жиҳатлари, шунингдек, эксперт-криминалистика марказининг бу борадаги замонавий имкониятлари тўғрисида ўқувчиларга берилган маълумотлар уларнинг ушбу соҳага бўлган қизиқишларини янада оширишга хизмат қилганлиги шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech