3 Ноябр 2022 йил 307

Навоийда лицей ўқувчилари фан ойлиги тадбирларида фаол иштирок этмоқда

ИИВ Навоий академик лицейида “Ўзбекистон тарихи” фани ойлиги ўтказилмоқда. Ойлик давомида  академик лицейда тарихий жойларга саёхатлар, “Энг иқтидорли тарих билимдони” кўрик танлови, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан  расмлар танлови, “Ватанимиз рамзлари тарихи билимдони”интеллектуал ўйинлари ва бошқа бир қатор маънавий –маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Яқинда ойлик муносабати билан лицей ўқувчиларидан ташкил топган 14 та жамоа ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Мусобақада саволлар ҳакамлар ҳайъати томонидан асосан Ўзбекистон тарихи фани, ижтимоий-ҳуқуқий фанлардан ва мантиқий саволлардан танлаб олинди.

Баҳс-мунозараларга бой ўтган ўйинда лицейнинг 202-гуруҳининг “Ирфон” жамоаси 1-ўринни, 20- гуруҳнинг “Зукколар” жамоаси 2- ўринни, 205-гуруҳнинг “Миллий” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech