18 Май 2023 йил 244

Навоийда маънавият ойлиги доирасида ходимлар Навоий тоғ-кон металлургия комбинати музейига ташриф буюрди

Навоий кон металлургия комбинати тарихи музейи муҳташам “Фарҳод” маданият саройининг 2-қаватида жойлашган бўлиб, комбинатнинг 60 йиллик тарихини ўзида мужассамлаштирган. Куни кеча вилоят ИИБ ходимлари мазкур музейга ташриф буюрдилар. Улар музейдаги кон саноати тарихини акс эттирувчи техник макетлар ҳамда кон экспонатларини катта қизиқиш билан кузатдилар. Шунингдек музейнинг кончи мутахассиси томонидан комбинатнинг эгаллаб турган майдони, фаолият кўлами, давлат учун даромадлилик даражаси, ишлаб чиқариш қувватларининг катталиги, маҳсулотлар турлари, банд бўлган ходимлар сони, умуман олганда, барча маълумотлар берилди.

Бу каби экскурсия жараёни ходимларда вилоят тарихини билиш баробарида маданий ҳордиқ олишга имконият яратилгани шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech