14 Май 2023 йил 391

Навоийда маънавият ойлиги доирасида китобхонлар беллашди

  Навоий вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида маънавият-маърифатни тарғиб қилиш ҳамда китобхонлик маданиятини янада ошириш борасида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида “Маънавият ойлиги” доирасида қатор маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, “Зукко китобхон”  интеллектуал ўйинида ҳам вилоят ИИБдаги ижодкор ходимларни рағбатлантириш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётига меҳр уйғотиш провард мақсад этиб белгиланди. Ўйинда 10 та жамоадаги йигит-қизлар «Зукко китобхон» савол-жавобларида ўз маҳоратларини намойиш этишди.Якуний натижаларга кўра “Навоий шаҳар ИИБ жамоаси 3 ўринни, Кармана тумани ИИБ жамоаси 2 ўринни эгалладилар.  Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ жамоаси эса  1 ўрин билан мутлақ ғолибликни қўлга киритди. Ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг диплом, қимматбаҳо совғалари ҳамда китоблар тўплами билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech