17 Май 2023 йил 322

Навоийда маънавият ойлиги доирасида Нурота тумани ИИБ ходимлари кутубхонадаги янги китоблар билан таништирилди

Китоб — инсоннинт энг яқин дўсти ва маслаҳатчиси, ақл қайроғи ва билим манбаидир. Халқнинг маданияти, маънавий кучи унинг китобида акс этади, деб бежизга айтилмаган. Бугунги кунда эса ҳар бир соҳа вакилининг китобга ўқишга жалб этиш, бўш вақтини кутубхоналарда ўтказишини таъминлаш иши маънавий тараққиёт ривожига ҳисса қўшишнинг бир кўриниши десак адашмаган бўламиз.

Хусусан “Маънавият ойлиги” доирасида Нурота тумани ИИБ ходимлари ҳам туман марказида жойлашган “Ахборот-ресурс маркази”га ташриф буюришди. Ходимлар доимий равишда хизматидан фойдаланадиган мазкур кутубхонада бу гал мутахассис томонидан янги нашрдаги китоблар билан таништирилди. Ҳуқуқий, юридик маънодаги китоблар шунингдек, дедектив жанрдаги жаҳон адабиёти наъмуналари тавсия этилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

 

Text to speech