21 Май 2023 йил 331

Навоийда маънавият ойлиги доирасида психологик семинар тренинг ташкил этилди

Бугун жамият ва фуқароларнинг қарашлари, ҳаётий эҳтиёж ҳамда бунга имкон берувчи омиллар ўзгармоқда. Бу эса инсон руҳиятида турли ўзгаришларни келтириб чиқариши табиий ҳол. Мазкур жараёнда психологларнинг фаолияти шунингдек, уларга бўлган талаб ҳам ўзгармоқда. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган психологик семинар тренинг ҳам психологик долзарб жиҳатларни қамраб олгани билан аҳамиятли бўлди. Семинарда айни кунда Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган психолог инспекторлар билан бирга мактаб таълими соҳасида фаолият юритаётган ҳамда хусусий психологлар таклиф этилди. Таъкидлаш ўринлики, семинар давомида кўтарилган мавзулар актуал яъни фуқароларнинг руҳий ҳолатини ўганиш, ёшларни ҳуқубузарлик ва жиноят содир этишларини олдини олишда психологларнинг ўрни шунингдек, вақтни тўғри тақсимлаш орқали ютуқларга эришиш каби жиҳатларга эътибор қаратилди. Эркин ва самимий руҳда ўтган тадбир давомида психологлар томонидан интерактив усуллар ёрдамида меҳнат жамоаси фикрини ўрганиш, ёш авлодни мустақил фикрлаш кўникмасини ошириш борасида замонавий усуллардан фойдаланишга аҳамият қаратилди. Қолаверса Ички ишлар органлари билан психологлар фаолиятида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчиларга бошқарма бошлиғининг ташаккурномалари топширилди.


Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech