4 Май 2023 йил 317

Навоийда маънавият ойлиги доирасида стол тенниси бўйича Динамо чемпионати бўлиб ўтди

  Спорт саломатлик гарови.Шу боис мамлакатимизда спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Соғлом турмуш тарзига амал қилаётган ва мунтазам жисмоний тарбия, спорт билан  ёнма-ён яшаётган юртдошларимизнинг сони кўпаётгани фикримиз далилидир. Жумладан ҳуқуқни муҳофаза муҳофаза қилиш орган ходимлари учун спорт машғулотлари хизмат кунининг бир қисмига айланган. Бинобарин, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлаш фақат соғлом ва бақувват юрт посблонларигагина ярашади.

Куни кеча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича ўтказилган “Динамо” чемпионатида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Давлат хавфсизлиги хизмати, Божхона бошқармаси, Миллий гвардия бошқармаси, Ҳарбий прокуратура, Адлия бошқармаси ва ҳарбий қисмлардан 40дан ошиқ ходим ва ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

“Маънавият ойлиги” доирасида ташкил этилган стол тенниси мусобақасида энг кучли стол тенниси ишқибозлари куч синашди. Муросасиз баҳсларда 3 ўрин - Божхона жамоаси вакили Алишер Ахмедов қўлга киритди, 2 ўрин – ДХХ жамоаси вакили Жалгасбек Камолов, 1 ўрин – 5 минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлжаштириш маркази ҳарбий сафарбарлик гуруҳи катта инспектори майор Толиб Шариповга насиб этди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот химзмати 

Text to speech