15 Май 2023 йил 221

Навоийда маънавият ойлиги доирасидаги тадбирлар Навбаҳор туманида "Шахмат" мусобақаси билан давом этмоқда

Соҳибқирон Амир Темур шатранжга шунчаки эрмак ёки вақтини хуш ўтказиш учунгина эмас, балки ҳозирги замон тили билан айтганда, тактик назарий билимларни мустаҳкамлаш воситаси сифатида қарагани барчамизга маълум. Мазкур ўйин шу-шу эр йигитларнинг севимли спортига айланган. “Маънавият ойлиги” доирасида Навбаҳор туманида ИИБ шахсий таркиби ўртасида ҳам шахмат мусобақаси ташкил этилди. Ходимлар ўртасида соғлом фикрлаш ҳамда ақл машғулотларига жалб қилиш мақсадида ташкил этилган беллашувда 3 ўринни ташкилий бўлинма навбатчилик қисми катта навбатчиси майор Зуҳриддин Олтинов,  2 ўринни ҲПБ профилактика катта инспектори капитан Ғиёс Мелиев эгаллаган бўлса , ҲПБ катта инспектори майор Баҳодир Рахмонов  рақибларни “мот” қилиб 1 ўринни эгаллади. Ғолиблар маъмурият томонидан китоб ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech