4 Январ 2021 йил 291

Навоийда мансабдор шахсларга пора беришга ундаган фуқарога нисбатан жиноий иш очилди

          “Пора канда бўлмаса, Пароканда бўласан” дейди доно халқимиз. Бобур Шокиров (исм фамилияси ўзгартирилган) ҳам нафсини жиловлай олмай ўзининг ширин турмушини пароканда қилди.

          Департаментнинг вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро 1968 йилда Навбаҳор туманида туғилган Мирзамўмин МФЙда яшовчи Бобур Шокиров ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида таниши, 1978 йилда Навбаҳор туманида туғилган Янгийўл МФЙда яшовчи Р.Днинг қизи Д.Шни Навоий шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг “умумий ҳамширалик” йўналишига ушбу техникумда ишловчи танишлари орқали 700 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, фуқаро Р.Дни мансабдор шахсларга пора беришга ундайди.

          Жорий йилнинг 25 ноябрь куни айтилган маблағни Навоий шаҳрида жойлашган “Гул бозор”и қаршисидаги автобекатда олаётган вақтида холислар иштирокида ашёвий далиллар билан ушланган. Ўз оиласига харом луқма тутмоқчи бўлган фуқаро энди қонун олдида ҳам, виждони олдида ҳам жавоб беришга мажбур.

          Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

             Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech