6 Январ 2023 йил 221

Навоийда машина қулфини бузиб ўғирлик содир этганликда гумонланганлар қўлга олинди

Билл Гейтс Microsoft компаниясига асос солган вақтларида йилига икки марта фикрлаш учун бир ҳафтадан вақт оларди. Бу таътил эмасди, ўйлаш, ўқиш ва мулоҳаза қилиш учун эди холос. Ёш йигитнинг тинимсиз ҳаракати эса йиллар ўтиб муваффақиятга етаклади.

Қимматли вақтини фойдали машғулотларга сарфлаётган ёшларимиз келажакда юксак чўққиларни забт этиши шубҳасиз. Таассуфки, ўқиб билим олиш, юрт равнақи учун ҳисса қўшишдек имкониятга эга ёшларимиз орасида бировлар молини ўғирлаб, жиноят содир этаётганлар ҳам бор. Томди туманида истиқомат қилаётган икки йигит, тил бириктириб автомобил транспорт бошқармаси ёнида жойлашган автотураргоҳга келишди. Мақсади эса машиналар қулфлдарини турли йўллар билан очиб ичидаги қимматбаҳо буюмлар ва пулларни ўмариш. Олдиндан тайёрлаб келган темир симлар билан машина эшикларини очиб пуллар ва буюмлларни олаётган пайтда йўлда ҳаракатланиб кетаётган автобус ҳайддовчиси кўриб қолади. Бу пайтда эса улар ўзларини жиноий ҳаракатларини якунлаб қочиб кетишга улгуради. Туман ИИБ ходимларининг тезкорлиги сабаб икки ёш йигит қўлга олиниб  қонун ҳукмига топширилди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 169-моддаси 3-қисми билан жиноят ишди қўзғатилди.            

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати                    

Text to speech