19 Март 2023 йил 247

Навоийда мевали боғ яратиш учун 10 йил муддатга олган ерини сотишга уринган фуқаролар қўлга олинди

Якка тадбиркорлик фаолияти  билан шуғулланаётган Б.М 2019 йилда туман ҳокими қарори билан 16 гектар ерга эгалик қилиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Нафсининг қулига айланиб 10 йил муддатга фойдаланиш, яъни мевали боғ яратиш мақсадида олган ерини сотишга қарор қилди. Бу ишда яқин таниши С.В унга шерик бўлди. Бу орада мевали боғ яратиб тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер излаб юрган Т.К уларга дуч келди. Б.М ва С.Влар мижози Т.Кга 16 гектар ерга яна атрофидаги 16 гектар ерни қўшиб расмийлаштириб беришларини айтди. Шунингдек, ер суғориш учун ишлатиладиган насосни электр энергия назоратчиси билан гаплашиб кам ҳисоблайдиган қилиб беришни ҳам ваъда қилди ва эвазига 25 минг АҚШ доллари миқдордаги пулларни талаб қилди. Пишган савдо тумандаги чойхоналарнинг бирида амалга оширилаётган яъни, Б.М ва С.В ер-жой пулини бир қисми- 15 минг АҚШ долларини олаётган пайтида Навоий вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши кураш бўлинмаси, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси хамда ДХХ Навоий вилоят бошқармаси ходимлари билан хамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинди.  Ноқонуний ер сотишга уринганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech