21 Декабр 2020 йил 327

Навоийда муштумзўрнинг мушти қимматга тушди

          Жорий йилнинг 21-ноябрь куни Навоий вилояти Хатирчи туманида муштумзўрлик ҳолати қайд этилди.  Тергов жараёнида аниқланишича, 1990 йилда Хатирчи туманида туғилган  Чангир МФЙда яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи Ш.Т ўзаро келишмовчилик натижасида таниши 1996 йилда туғилган, Хатирчи тумани А.Навоий МФЙда яшовчи, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи С.Я. билан муштлашиб, тана қисмининг турли соҳаларига қўллари билан уриб, тан жароҳати етказган.

      Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Тга нисбатан 2020 йил 10 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.  Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. 

 

     

                   Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

 

Text to speech