18 Феврал 2023 йил 356

Навоийда навбаҳорлик фуқароларнинг тергов ҳаракатлари билан боғлиқ муаммолари ўрганилди

Навоий вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Ш.Ш.Шарипов навбаҳорлик фуқароларнинг тергов билан боғлиқ муаммоларини ўрганди.

Унда Навбаҳор тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи суриштирувчи ва терговчиларини иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материаллари ҳамда  жиноят ишларини ўрганди. Сайёр қабул давомида иштирок этган фуқаролар, олиб борилаётган терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари бўйича мурожаат қилишди.

Жумладан, А.Зариповга 2 йил аввал АТ “Халқ банки” Навбаҳор филиали томонидан 11 млн. 400 минг сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилган эди. Мазкур кредит эвазига сотиб олган 3 та қўйи ҳеч қанча ўтмай нобуд бўлганлиги учун банкдан олган кредит фоизларини тўламасдан келганлиги сабабли, банк томонидан судга даъво аризаси киритилган эди. Ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли фуқаролик судига шартномани ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ариза билан мурожаат қилиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech