17 Март 2023 йил 350

Навоийда “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан ходимлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди

Бугун ходимларни ҳар томонлама профессионал кардлар бўлиб етишишида маънавий-маърифий тадбирларнинг алоҳида ўрни бор. Юксак салоҳиятли ходимлар ҳар қандай шароитда тўғри қарор қабул қилиши ҳамда фуқароларнинг оғирини енгил қилиши мумкин. Айни мақсадда Навоий вилоятида хизмат олиб бораётган ходимлар ўртасида “Заковат” интелектуал ўйини ташкил этилди. Баҳсларда жами 13 та жамоа 24 та саволдан иборат икки роундлик баҳсларда беллашишди. Мантиқий савол ва муросасиз баҳслар ходимларнинг фикрлаш доирасини янада кенгайтиришга хизмат қилди. Қизғин ўтган интелектуал ўйинда фахрли учинчи ўринни вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати патруль пост хизмати ходимлари қўлга киритишган бўлса, иккинчи ўринни Ички ишлар вазирлиги академияси курасантларидан иборат жамоа қўлга киритди ҳамда мутлоқ ғолибликни Зарафшон шаҳар Ички ишлар бошқармаси жамоаси эгаллади. Ғолиблар бошқарманинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech