28 Ноябр 2022 йил 100

Навоийда номаълум шахс томонидан олиб қочилган "Ласетти" Томди туманидан топилди

Зарафшон шаҳрида истиқомат қилувчи С.С одатда ҳар куни ўзининг “Ласетти” русумли автомашинасида ишга қатнайди. Ўша кун ҳам у “Навоий-уран” ДУК корхонасига қарашли геология экспедициясининг Томди-Зарафшон автомобил йўли четида машинасини қўйиб кетганди. Кечга яқин ишдан чиқиб қарасаки,  машинаси жойида йўқ. Зудлик билан туман ИИБга мурожаат қилди.  Ҳолат бўйича вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинди. Тезкор-қидирув тадбири натижасида ушбу жиноятни томдилик 27 ёшли К.П содир этганлиги аниқланди. Ва яна аниқландики, К.П машинани ўғирлаб Томдибулоқ МФЙ томон ҳайдаган ва чўл қумлоқларида ботиб,  ҳаракатдан тўхтагани сабаб қочиб кетишга улгурмаган эди.  Ҳозирда К.Пга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1- қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech