27 Сентябр 2022 йил 389

Навоийда Нурли маскан ўқувчиларининг Сармишсой дарасига саёҳати ташкил этилди

Кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернатларида таълим бериш сифатини янада такомиллаштириш, мазкур муассасадаги болаларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида Навбаҳор туманида жойлашган тарихий Сармишсой дарасига саёҳат ташкил этилди. Ўқувчилар бу ерда вилоятнинг бой ўтмиши ва тарихи билан яқиндан танишишди. Петроглифлар музейидаги кўҳна ёзувларни бевосита қўллари билан ушлаб кўришди. Устозлар эса бу жойнинг тарихий аҳамияти ҳақида маълумот беришди. Болалар саёҳат давомида табиат қўйнида мириқиб ҳордиқ чиқаришди.

 Мозийга саёҳат улғайиб келаётган ёш авлод вакиллари қалбида катта таассурот қолдирди. Ўқув йилининг бошида ташкил этилган сайри-саёҳат болаларнинг келгуси ўқишларида самара бериши шубҳасиз.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech