29 Март 2023 йил 268

Навоийда нуроталик чўпоннинг қўйларини ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

#Нафсининг қурбонига айланди

   Кўпни кўрган кексаларимиз бировнинг нарсаси бировга насиб қилмайди дейишади. Дарҳақиқат, ўғирлик билан орттирилган молу-давлат ҳеч қачон барака келтирмайди. Афсуски, тарки одат амри маҳол деганлари каби қилган қилмишидан хулоса қилмасдан яна қайта такрорий ҳолатда ўз нафсининг қурбонига айланиб, жиноят кўчасига кирадиганлар ҳали ҳамон учраб турибди.  40 ёшли асли самарқандлик Д.В 2 нафар ошнаси билан олдиндан жиноий тил бириктириб, Нурота туманидаги бир чўпоннинг яйловдаги қўйларига кўз тикди. Ярим тунда 31 бош қўйларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинишга улгурди. Қари чўпонга 45 млн сўм атрофида моддий зарар етказган “уддабуронлар”нинг қувончи узоққа чўзилмади. ИИБ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида гуруҳнинг қилмиши фош эилди. Жиноятга қўл урганларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech