28 Апрел 2023 йил 287

Навоийда "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили амалда

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида профилактик тарғибот ишлари самарали ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилиги, Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгиланди. Унга кўра Навоий вилоятининг барча шаҳар-туманларидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан учрашувлар давра суҳбатлари ташкил қилинди. Унда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар иштирокидаги қонунбузарликларни барвақт олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech