21 Май 2023 йил 266

Навоийда ойлик доирасида фахрий устозлар билан учрашув ташкил этилди

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган уч авлод учрашуви каби  маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши ички ишлар тизимида ҳам анъанага айланган. Бинобарин Қорақалпоғистон республикасидан ташриф буюрган соҳа фахрийлари айни кунда навоийлик ИИБ ходимлари билан учрашди. Кўпни кўрган  фахрий устозларимиз ҳаёти ва меҳнат фаолияти давомида тўплаган бой тажрибаси, ёшлик давридаги ўзига хос қийинчиликлар, меҳнат палласидаги машаққатлар, ниҳоят нафақа пайтида кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром ҳақида ўз дил сўзларини, самимий фикрларини билдирди. Эл-юрт равнақи йўлида куч-ғайратини сафарбар этиш, халққа яқин кўмакчи, камарбаста бўлиш лозимлиги уч авлодга мансуб ходимларимиз ўртасида кечган самимий суҳбатларнинг бош мавзусига айланди. Шунингдек, тадбир давомида тадбир иштирокчилари  вилоят ИИБ биносининг диққатли жойларини  томоша қилишди.

  Навоий вилояти ИИБ Ахборот  хизмати

Text to speech