7 Ноябр 2022 йил 277

Навоийда оила-турмуш доирасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда

Вилоят ҳудудида “Мустаҳкам оила”  ойлиги доирасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Оиланинг мустаҳкам бўлиши  унинг икки устуни эр ва хотин муносабатларига бевосита боғлиқ. Оила ва турмуш муносабатларини яхшилашга қаратилагн тадбирлар вилоятнинг барча туманларида олиб борилаётгани жамиятнинг кичик бўлагининг  тинч ва осойишталиги учун таъсир ўтказиши  шубҳасиз.

Бинобарин,  ноқонуний ва шаърий никоҳ ва оиладаги жанжаллар  ҳамда жиноятга олиб келувчи омиллар юзасидан хонадонларга ташриф буюрилиб суҳбатлашилди.

Рўйхат асосида ноқонуний ва шаърий никоҳ асосида яшаётган оилаларнинг барчаси ўрганилди ва ҳуқуқий тавсиялар берилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech