6 Май 2023 йил 383

Навоийда ойлик доирасида амалий ўқ отиш машғулоти ўтказилди

Соҳада тобора такомиллашиб бораётган ходимлар маънавиятини юксалтириш ва илму маърифатни тарғиб қилиш ишлари, шунингдек касб маҳорати ва малакавий билимларни мустаҳкамлашга доир чора-тадбирлар ўз самарасини кўрсатмоқда.  Хусусан, "Маънавият ойлиги" муносабати билан Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган ходимларнинг ўқ отар қуроллар ва ўқ-дорилар билан ишлаш бўйича маҳоратини такомиллаштириш, амалий кўникмаларини ошириш, отишдаги имкониятларини текшириш, уларга ўқ отар қуроллардан тўғри фойдаланиш ва аниқ отишни ўргатиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармасининг барча шаҳодатланган шахсий таркиби билан Макаров пистолети ва Калашников автоматидан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказилмоқда. Ўқув давомида ходимлар эгаллаган билимларини амалиётда қўллаб маҳоратли ўқ отувчиларнинг тавсияларини олишди. Бу эса ўз ўрнида ходимларни жанговарлик қобилиятларини ривожлантириб касбий ўсишга замин яратиши шубҳасиз.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech