16 Сентябр 2022 йил 47

Навоийда ойлик доирасида мини футбол мусобақаси ташкил этилди

Касбий тайёргарлик ойлигида Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари =ам фаол иштирок этишмоқда. Жумладан, ходимларни жисмоний тарбия машқларида чиниқтириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида мини футбол спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада 5-сон жазони ижро этиш калонияси, 7532-ҳарбий қисм ҳамда Қизилтепа тумани ИИБ ходимлари иштирок этишди. Муросасиз ва қизиқарли баҳслардан сўнг ғолиб жамоалар аниқланди. Унга кўра жазони ижро этиш калонияси 3-ўринни, қизилтепалик ИИБ ходимлар 2- ўринни эгаллашди, 7532-ҳарбий қисм эса 1-ўринга муносиб деб топилди. Шунингдек, ўйин давомида “энг яхши дарвозабон” номинацияси билан 5-сонли Жазони ижро этиш калоняси жамоаси дарвозабони, майор Бегзод Рўзиев, “энг яхши ҳужумчи” номинацияси ғолиби Қизилтепа тумани ИИБ профилактика инспектори капитан Жонибек Амонов деб топилди. Барча ғолиблар Қизилтепа тумани ИИБ бошлиғининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech