16 Сентябр 2022 йил 304

Навоийда ойлик доирасида психологик тренинг машғулотлари ташкил этилди

"Касбий тайёргарлик ойлиги"да Навоий вилояти ИИБ ходимлари иштирокида касбий маҳоратни ошириш борасида комплекс тадбирлар ўтказилмоқда.
Ички ишлар органи ходимларининг руҳий ҳолатини доимий равишда назорат қилиб бориш, уларнинг стресс ва депрессив ҳолатлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларнинг муомала маданиятини ошириш, жамоада соғлом руҳий ҳолатни таъминлаш ҳамда ишчанлик қобилиятини ошириш мақсадида, вилоят ИИБ мутахассис-психологлари томонидан навбатдаги психодиагностик машғулот ва тренинглар ўтказилди. Албатта жисмонан етук ва жанговар шай ҳолатда бўлишнинг энг муҳим шарталаридан бири ҳам руҳий соғломликни таъминлашдир. Мазкур ойликда ўтказилаётган бу каби тренинг машғулотлари келгусида ўз самарасини кўрсатади.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech