16 Сентябр 2022 йил 311

Навоийда ойлик доирасида тадбирлар давом этмоқда

Навоий вилояти ИИБ ЖХХ Кинология хизмати ходимлари томонидан Касбий тайёргарлик ойлигида ИИВ Навоий академик лицей ўқувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилди Унда хизмат итларининг афзалликлари, улар томонидан жиноятларнинг фош этилиши ҳамда хизмат итлари билан муносабатга киришшда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги борасида сўз борди. Шунингдек, хизмат итлари ва кинология соҳаси бўйича ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Кўнгилли иштирокчилар хизмат итлари билан ўтказилган ўқув машғулотида иштирок этишди.

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech