12 Май 2023 йил 362

Навоийда ойлик доирасидаги уч авлод учрашуви кўтарингки руҳда бўлиб ўтди

Ҳаётнинг пасту баланди, қийинчиликларию ҳузурбахш кунларини бошдан кечирган нуронийларимиз, фахрий устозларимиз тажрибаси, пурмаъно сўзлари ёшлар учун ибрат мактабидир. Зотан барча соҳаларда уларнинг тавсия ва ўгитлари ёш мутахассислар учун қўлланма вазифасини бажараётгани сир эмас. Маънавият ойлиги доирасида Навоий вилояти ИИБ ташаббуси билан ташкил этилган уч авлод учрашуви ҳар галгиданда кўтарингки руҳда ўтди. Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи томонидан тадбир очиб берилгач 3 оила давра марказидан ўрин олди. Уларнинг бири қарийб 30 йил давомида ички ишлар органида хизмат қилиб иззат икром билан нафақага кузатилган истеъфодаги полковник Пўлат Ботиралиев турмуш ўртоғи Маҳбуба Эгамова билан иштирок этган бўлса яна бири айни пайтда наъмунали хизмати билан барчага ўрнак бўлаётган Қизилтепа тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика катта инспектори майор Ваҳоб Шерматов турмуш ўртоғи Зулайҳо Ҳамраева бўлди. Шунингдек, соҳанинг ёш ходимларидан бири вилоят ИИБ ЭКМ катта эксперти катта лейтенант Жавлон Файзиев ҳам оиласи билан таклиф қилинди.  

  Учрашувда сўзга чиққан тажрибали фахрий устоз хизмат вақтларидаги энг таҳликали вазиятлар билан бирга, қизиқарли эсда қоларли кунларини йиғилганлар билан бўлишди. Ўзининг ҳаёт йўли ҳамда улкан муваффақиятларга эришишдаги жараёнлар ҳақида гапирди. Шунингдек, ёшларни юқори касбий тайёргарликка эга, жисмонан ва маънан етук, билимли, ҳалол, ватанпарвар, мард ва жасур этиб тарбиялаш борасидаги тавсияларини беди. У  кишининг аёллари ички ишлар ходимларини ҳар вақт ҳар дақиқа қўллаб қувватлаш кераклиги, бу ҳам ватанпарварликнинг бир кўриниши эканлигини таъкидлади. 30 йил шифокор бўлиб эл корига яраган Маҳбуба ая қарийб 50 йил ички ишлар ходими билан истиқомат қилганидан афсусланмаслигини айтди.  Истеъфодаги полковник Пўлат Ботиралиев тадбирга ўзининг қаламига мансуб ажойиб санъат наъмуналарини иштирокчиларга ҳадя қилди. Таъкидлаш лозимки, фахрий нафақадан сўнг рассомчилик билан шуғулланади. Атроф муҳит ва қалбидаги ҳис туйғуларини ранглар жилосида акс эттиради. Ёш ходимлар эса ўз сўзларида соҳа ходимлари учун яратилган барча имкониятлардан унумли фойдаланиши, ватанга, халққа муносиб фарзанд бўлишлари, келгусида улкан мақсадлар билан халқ ишончини оқлашга ҳаракат қилишларини таъкидлади.

  Қизиқарли суҳбат жараёнлари вилоятнинг кўзга кўринган хонандалари ижод наъмуналари билан янада бойиди. Қўшиқлар ижроси ва рақс завқи йиғилганларга кўтарингки кайфият бағишлади.  Тадбир сўнгида иштиркчиларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech