25 Май 2023 йил 272

Навоийда олийгоҳ талабалари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди

 Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, жиноятчиликни олдини олиш борасидаги тарғибот- ташвиқот ишлари доирасида Навоий вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи Навоий давлат педагогика институтининг талабалари билан учрашди. Тадбирда сўзга чиққан мутасаддилар ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, содир этилаётган қонун бузилиш ҳолатларининг аксариятида ёшлар, шунингдек талабалар борлиги, бу эса ҳар биримизни мулоҳазага чорловчи мавзу эканлигини таъкидлади. Ёшлар ўртасида содир этилётган жиноятлар жумладан фирибгарлик,  ўғрилик ва терроризм кабиларни хамда кибержиноятларини олдини олиш буйича тушунтиришлар берилди. Ота -оналарга эса фарзанди тарбияси ҳамда таълим олиш жараёнларини назорат қилиб боришлари айтилди. Тадбир сўнгида жиноятчиликнинг оқибатлари акс этган флаер ва буклетлар тарқатилди.

 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech